Янгиликлар
Нафақа пуллари тўлаб берилди
Қамаши туман адлия бўлими томонидан туман халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимларида “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом ижроси бўйича мониторинг ўтказилди.
Ўтказилган мониторинг натижасига кўра, тумандаги ҳалқ таълими бўлими тизимида ишлаб келган 37 нафар ходимларга 192 млн. 247 минг сўм ҳамда мактабгача таълим бўлими тизимида ишлаб келаётган 15 нафар ходимга 37 млн. 239 минг сўм миқдоридаги ҳомиладорлик ва туғиш таътили бўйича нафақа пуллари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан киритилган тақдимномаларга асосан туман ҳалқ таълими ва мактабгача таълим бўлими ходимларига жами 229 млн. 486 минг сўм тўлаб берилиши таъминланди.