Yangiliklar
Косон туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 333 та мурожаатнинг барчаси ҳал этилиб, шундан 240 таси қаноатлантирилган, 79 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 243 та мурожаатнинг 236 таси ҳал этилиб, шундан 148 таси ёки 61 фоизи қаноатлантирилди, 88 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қарши туман адлия бўлимига Бодомзор маҳалласида яшовчи фуқаро С.Н. мурожат қилган. Ўз мурожатида Қарши туман тиббиёт бирлашмасининг марказий дорихонасида орастабон (идиш ювувчи) бўлиб ишлаганлиги, туғруқ ва бола парваришлаш таътилига чиқиб, таътилдан қайтганидан кейин асосий иш ўрни берилмаётганлигидан шикоят қилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Ғузор туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Вилоятлар марказларида туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари кўрсатилади
Миришкор туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 12 ойи давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Қашқадарё вилоят телевидениесида “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмуни ва аҳамияти юзасидан Касби туман адлия бўлими ва туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан фуқароларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан акция ўтказилмоқда.
Акцияда:
- фуқаролик ҳолати (туғилганлик, никоҳ, никоҳдан ажралганлик ёки ўлим) далолатнома ёзувларини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш;
- шахсни тасдиқловчи ҳужжатни сайёр тартибда олишда амалий ёки ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
- кўчар ва кўчмас мукка нисбатан нотариал ҳаракатни (мерос) сайёр тартибда расмийлаштириш ёки ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш назарда тутилган.
Шунга кўра, мазкур мавзулар юзасидан савол ёки муаммоларингиз юзасидан вилоят адлия бошқармаси ва ўз ҳудудингиздаги адлия бўлимларига мурожаат этишингиз лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан аёлларга ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга қўшимча кафолат ва имтиёзлар белгиланган.