Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Қандай товарлар божхона тўловларисиз олиб кириши мумкин


Жисмоний шахслар қуйидаги миқдорлардаги товарларни божхона тўловларини тўламасдан Ўзбекистонга олиб кириши мумкин (https://lex.uz/docs/3551264):

Ўзбекистоннинг халқаро аэропортлари божхона чегаралари орқали олиб ўтишда – 2 000 АҚШ доллари;

Ўзбекистон Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда – 1 000 АҚШ доллари;

Ўзбекистон Давлат чегараларининг автойўл (пиёда) божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда – 300 АҚШ доллари;

халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун – бир календарь чорак мобайнида 1 000 АҚШ доллари;

халқаро почта жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун – 100 АҚШ доллари.