Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотнома олиш тартиби


Хизмат: муқаддам судланганлик, жиноий жавобгарликка тортилганлик, реабилитация қилинмайдиган асосларга кўра жавобгарликдан озод этилганлик ҳолатига оид маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати.

Хизматдан фойдаланувчилар:

Ўзбекистон ҳудудидаги жисмоний шахслар (фуқаролар)

 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига мурожаат этади ёки хизматдан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ҳамда сўровнома тўлдиради.

2. Сўровнома тўлдирилгач, ариза берувчи маълумотлар тўғрилигини текшириб, уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва ваколатли органга электрон тарзда юборади.

3. Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида QR-код қўйилган  маълумотноманирасмийлаштиради ҳамда уни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки аризачига ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

 Хизматни кўрсатиш муддати:

2 иш куни

 Маълумотномада нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, 15 кун ичида ариза берувчи йиғим тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

 Хизмат нархи:

➖БҲМнинг 3 фоизи миқдорида – 7 350 сўм;
➖Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 6 615 сўм.

Ҳуқуқий асос: (https://lex.uz/docs/3930387) Ҳукумат қарори (797-сон, 04.10.2018 й.)