Янгиликлар
МАЪНАВИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ – МУҲИМ МАСАЛА
Ёшлар билан ишлаш, ўқувчиларни ватанпарварлик, миллий анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда умуминсоний қадрятларни шакллантириш борасида 2020-2021 ўқув йили давомида 150 маротаба турли лойиҳа ва акциялар ўтказилди.
Техникумда ёшларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганиш, истеъдод ва иқтидорларини юзасга чиқариш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўқувчилар билан бевосита ишлаш бўйича Ёшлар Кенгаши ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида техникум Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши ташкил этилди. Кенгаш раисига директорнинг жамоатчилик асосида Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими берилди.
Ёшлар манавиятини юксалтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича беш муҳим ташаббус ижроси юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, ушбу дастур асосида ўқувчилар ўртасида спорт мусобақалари, “Ёш китобхон”, “Зукко китобхон”, “Темур тузуклари”, “Аждодлар мероси ардоғимизда”, “Заковат”, “Санъат ва ёшлар”, “Ватан тарақиётига менинг ҳиссам” каби танловлар, санъат, маданият, тарихий жойларга ўқувчиларнинг саёҳати ташкил этилди ҳамда санъат ва адабиётга қизиқиши бўлган ўқувчилар учун “Ёш ижодкорлар” клуби ташкил этилди. Бундан ташқари ҳар бир ой учун техникумда ёшлар билан ишлаш соҳасида амалга ошириладиган тадбирлар календар режаси ишлаб чиқиш тизими яратилди. Шунингдек, ўқувчилар давоматини назорат қилиш мақсадида кунлик давоматларни шакллантириш ҳамда гуруҳлар кесимида давомат кўрсаткичи қайд этилиб, далолатномалар расмийлаштирилиб борилди.
Иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Энг иқтидорли ўқувчи” республика танловининг техникум босқичи ўтказилиб, ушбу танловда 50 нафар 2-босқич ўқувчилари қамраб олинди.
Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш мақсадида техникумда “Адлия қанотлари” тарғибот гуруҳи шакллантирилиб, “Street law” лойиҳаси ташкил этилди.
Шунингдек, ўқувчилар жамоаси 2020-2021 ўқув йили давомида прокуратураси томонидан олий таълим муассасалари ва юридик техникуми ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ташаббускор ёшлар – 2021” кўрик-танловида 2-ўринни эгаллади ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари, профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ёшлар ва қонун” танловининг шаҳар ва вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритиб Республика босқичида иштирок этди.
Вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси кубоги учун ўтказилган спартакиядада техникум ўқувчилари ва ўқитувчилари спортнинг шахмат-шашка, стол тениси бўйича ғолибликни қўлга киритди.
Техникумда янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари билан боғлиқ барча тадбирлар белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Нилуфар Назарова
Қашқадарё вилоят юридик техникуми директорининг
ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари