Yangiliklar
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 2-сон қарорига кўра ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан адлия органлари ходимлари ўртасида 2020 йил якунлари бўйича “Йилнинг энг яхши адлия ходими” номинацияси бўйича танлов жорий йилнинг 22 январь куни ўтказилди.
Адлия вазирлиги томонидан адлия ходимлари ўртасида ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг яхши адлия бўлими” танлови бўлиб ўтди.
Қарши туманидаги ташриф давомида меҳмонлар туман адлия ва ФҲДЁ бўлими фаолиятлари билан таништирилди.
Адлия вазирлиги томонидан ўтказиладиган адлия органлари ходимлари ўртасидаги “Йилнинг энг яхши адлия бўлими” ва “Йилнинг энг яхши адлия ходими” танловларига ташриф буюрган меҳмонлар вилоятимизнинг диққатга сазовор жойлари билан таништирилмоқда.
Хабарингиз бор, 21-22 январь кунлари Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган адлия органлари ходимлари ўртасидаги “Йилнинг энг яхши адлия бўлими” ва “Йилнинг энг яхши адлия ходими” танловлари бўлиб ўтади.
Нишон туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 12 ойи давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Чироқчи туман адлия бўлимига жисмоний ва юридик шахслардан 310 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 262 та мурожаатлар (84,5%) қаноатлантирилган, 26 та мурожаатларга ҳуқуқий тушинтириш берилган, 18 та мурожаатлар ҳал этиш учун тегишли ташкилотларга юборилган, 4 та мурожаатлар кўрмасдан қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сон қарорига асосан адлия органларининг асосий вазифаларидан бири давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий таъминлаш ҳисобланади.