Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Ҳар бир мурожаат эътиборда


Инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш адлия органларининг асосий вазифаларидан биридир. Ушбу йўналишда бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан бир қатори ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, Қарши тумани, “Чоргумбаз” МФЙда яшовчи фуқаро Н.Шнинг ойлик иш ҳақларини ундириб беришда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаати ўрганиб чиқилиб, фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига ариза киритилди. Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2021 йил 16 февралдаги суд буйруғига асосан қарздор Қашқадарё вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК ҳисобидан фуқаро Н.Ш фойдасига 3 622 550 сўм миқдоридаги қарздорликги ундириб берилди.

Шунингдек, Яккабоғ тумани,“Янгиобод” МФЙ, Бирдамлик кўчасида фуқаро Б.Қнинг ойлик иш ҳақларини ундириб беришда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаати ўрганиб чиқилиб, фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига ариза киритилди. Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг
2021 йил 16 февралдаги суд буйруғига асосан қарздор Қашқадарё вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК ҳисобидан фуқаро Б.Қ фойдасига 2 337 338 сўм миқдоридаги қарздорлиги ундириб берилди.