Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5033-сон қарори


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-5033-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан анъанавий ва замонавий кулолчиликни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Кулоллар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади, уста-шогирд мактаблари фаолияти тубдан такомиллаштирилади.

Шунингдек, қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  - 2021 – 2023 йилларда кулолчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича истиқболли режа кўрсаткичлар;

  - 2021 – 2022 йилларда кулолчилик ривожланган ҳудудларда қурилиши режалаштирилган кулолчилик марказларининг манзилли рўйхати;

  - республика ҳудудидаги ҳунармандчилик марказлари, йирик савдо мажмуалари, туристик маршрутга киритилган объектлар ва бозорларда кулолчилик маҳсулотлари савдосини ташкил қилиш бўйича манзилли рўйхат.

Қарор билан янги кулолчилик марказларидаги турар ва нотурар жойлар учун мол-мулк ва ер солиғи уч йил давомида 50 фоиз миқдорида белгиланди.

Қонунчиликка кўра:

“Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолари ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотлари (товар, иш, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотишда қатъий белгиланган миқдорларда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилди.

Ҳунармандлар қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандлар ўз фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида Пенсия жамғармасига белгиланган ижтимоий солиқнинг
50 фоизини тўлайди.

“Ҳунарманд” уюшмаси томонидан кулолларнинг мурожаатларига асосан бир иш кунида рўйхатдан ўтказиш ва аъзолик гувоҳномаси бериш тизими яратилган.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ҳунармандчилик учун Марказий банкнинг асосий ставкасида 500,0 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилади.

Уста-шогирд анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган кулолларга шогирдлар тайёрлаши, зарур хом ашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун субсидиялар ажратиш тартиби жорий этилади.

Вазирлик, идоралар, тижорат банклари ҳамда давлат корхоналари
2022 йил 1 сентябргача кулоллар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали кулолчилик маҳсулотларини харид қилиши мумкин.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Фарғона вилояти Риштон туманида қуриладиган кулолчилик марказларининг ташкил этилишини молиялаштириш учун “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБга субординар қарз сифатида 20 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасидан 5 фоиз пункт паст бўлган йиллик фоизда 100,0 миллиард сўмгача ресурс маблағлари ажратади.