Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Адлия органлари халқ манфаатлари йўлида


Халқ манфаатлари ҳамма нарсадан устун, инсон ҳуқуқлари олий қадриятдир.Қашқадарё вилоят адлия бошқармасига келиб тушаётган ҳар
бир мурожаат ҳуқуқий асосларга ёндошган ҳолда ўрганиб, ваколат доирасида ҳал этиб келинмоқда.

Хусусан, Деҳқонобод тумани 61-умумий ўрта таълим мактаби директори Х.Пнинг Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармасига меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраб ёзган аризасини оқибатсиз қолдирилишида амалий ёрдам бериш тўғрисида вилоят адлия бошқармасига қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, аниқланган ҳолатлар бўйича вилоят халқ таълими бошқармасига белгиланган тартибда тақдимнома киритилди.

Унинг натижасидаҚашқадарё вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг 2021 йил 21 январдаги 11-К-сон буйруғи билан фуқаро Х.ПДеҳқонобод туманидаги
61-умумий ўрта таълим мактаби директорлиги лавозимига қайта тикланди.

Шунингдек, Косон туманида яшовчи фуқаро Ш.Пнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинганлиги учун қўшимча рағбатлантириш пуллари тўлаб берилмаётганлигидан норозилиги тўғрисидаги мурожаати ҳам ўрганиб чиқлиб, адлия бошқарма томонидан киритилган тақдимномага асосан фуқаро Ш.Пга тўланиши лозим бўлган 5 млн. сўммиқдорида махсус тўлов тўлаб берилди.