Янгиликлар
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги адлия бўлимлари томонидан 2021 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича
Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 2 271 та мурожаатнинг 1 936таси ҳал этилиб, шундан 1 300 таси ёки57,2 фоизи қаноатлантирилди, 636тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, шунингдек, бошқарманинг “Ишонч телефони”га келиб тушган 135 та мурожаатнинг 126 таси ҳал этилиб, шундан 32 таси ёки 25,4 фоизи қаноатлантирилди, 94 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 37 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти юзасидан ўрганиш ва мониторинглар ўтказилиб, натижаси бўйича жами 49 та тақдимнома киритилган.
Киритилган тақдимномалар натижасида жами 65 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари, шундан 1 таси норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
Қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда амалиётда мавжуд муаммоли ҳолатларни бартараф этиш юзасидан 288та таклифлар ишлаб чиқилди.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган
таъсир чоралари бўйича
Бошқарма ва унинг тизимидаги адлия бўлимлари томонидан ҳисобот даврида жами 77 та ўрганиш ва 293та мониторинглар ўтказилиб, ўрганишлар давомида 736 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинди ва ушбу ўрганиш ва мониторинглар натижасида 32 690 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 715 та тақдимнома, 165та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 2 629 та огоҳнома киритилди.
Натижада 339 нафар шахс интизомий (шундан6 нафари эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди) ва 100 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 72 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинди, шунингдек,1 млрд. 531 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлағлари қонуний эгаларига қайтарилди.
Ҳисобот даврида судларга 3 млрд. 598 млн. сўмлик 211 та даъво аризалари киритилган бўлиб, ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган
27 та 629 млн. 969 минг сўмлик даъво аризаси натижасига кўра 1 млрд. 477млн.сўмлик 176 та даъво аризалари қаноатлантирилди.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бошқарма ва унинг тизимидаги адлия бўлимлари томонидан жами 5 955 та, шундан 3 574 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 1 989 таси оғзаки, 392таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди. Шунингдек, 827таси уйма-уй бориб ўтказилган ҳуқуқий тарғиботлар бўлса, 871таси манзилли ҳуқуқий тарғиботлар ҳисобланади.
Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўйича
Бошқарма томонидан 2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра жами 592 та нодавлат нотижорат ташкилотлари рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шундан 363 таси давлат рўйхатига, 229 таси ҳисоб рўйхатига олинган нодавлат нотижорат ташкилотларидан иборат, шунингдек, 185 та диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, шундан 183 таси ислом динига мансуб бўлса, 2 таси ноисломий диний ташкилотлар ҳисобланади.
Адвокатура соҳаси бўйича
Бошқармадан жами 153 та адвокатлик тузилмалари рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан 128 таси адвокатлик бюролари, 21 таси адвокатлик фирмалари, 4 таси адвокатлар ҳайъатларини ташкил этади.
Шунингдек, 2021 йил 1 апрель ҳолатида жами 334 нафар адвокатга адвокатлик лицензияси берилган бўлиб, шундан 215 таси лицензия олиб ишлаётганлар, 2 таси лицензия олиб ишламаётганлар, 17 таси бошқа ҳудудда ишлаётганлар, 100 тасининглицензияси амал қилиши тугатилган.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи
нотариусларнинг фаолияти бўйича
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан 2021 йилнинг 1-чораги давомида жами 57 985 та нотариал ҳаракатлар амалга оширилган бўлиб, шунга кўра 15 млрд. 879 млн. сўмлик давлат божи, 904 млн. сўмлик герб йиғими ҳамда 4 млрд. 328 млн. сўмлик пуллик хизмат тўловлари ундирилди.