Янгиликлар
08
Муқаддас рамазон ойи-эзгу фазилатлар ойи
Бошқарманинг ҳар пайшанба кунлари ташкил этиладиган “Ҳуқуқий маърифат соати”да ходимларнинг маънавияти ва маданиятини ошириш мақсадида турли соҳадаги етакчи мутахассислар, олимлар, психологлар, санъат ва маданият арбоблари таклиф этилмоқда.
Навбатдаги ўқув машғулотида Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакили ўринбосари Р.Норқучқоров томонидан муқаддас ислом дини ҳақида тушунчалар ва диннинг 5 та фарзлари ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, кириб келаётган муқаддас Рамазон ойида зикр этилган амаллар, рўза ибодати, нафс тарбияси ҳамда исломдан олдинги қавмларда ҳам рўза тутиш фарз бўлганлиги ва бу ҳақида бир неча ҳадиси шарифларда ҳам ёзилганлиги таъкидлаб ўтилди.