Янгиликлар
Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан 2021 йилнинг I чораги давомида амалга оширилган ишлар...
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 2021 йилнинг I чораги давомида нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш соҳасида қатор ишлар амалга оширилди.
Чорак якунига кўра нодавлат нотижорат ташкилотлар сони жами 592 тани ташкил этиб, шундан 363 таси давлат рўйхатидан ўтказилган, 229 таси эса ҳисобга қўйилган. Диний ташкилотлар сони 185 та бўлиб, шундан 183 таси исломий, 2 таси ноисломий диний ташкилот ҳисобланади.
Бўлимга 726 та хат ва ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, шундан 50 таси назоратга олинган, 676 таси маълумот сифатида қабул қилинган 6 та хат ва ҳужжатлар Адлия вазирлигидан топшириқ хат сифатида келган 47 та хат ва ҳужжатлар ўз вақтида ижро этилган, 3 таси эса ҳисобот даври якунида қолдиқда қолган.
Бўлим томонидан 3 та нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг 19 та ҳудудий бўлинмалари қайта рўйхатдан ўтказилди.
Ҳисобот даври давомида бўлимга 14 та ариза ва шикоятлар келиб тушган бўлиб (4 та ариза, 11 та шикоят), шундан 5 таси қаноатлантирилган, 6 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган, 2 таси мазмунан кўриб чиқиш учун тааллуқлилиги бўйича юборилган, 1 таси ҳисобот даври охирида қолдиқ бўлиб ўтган.
Бўлим томонидан жами 164 та тақдимнома, 91 та огоҳнома, 26 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф, 1 та даъво аризалар киритилган бўлиб, натижада 24 та шахс маъмурий жавобгарликка, 113 та шахс Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан интизомий жавобгарликка тортилган, 1 та шахс билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳамда фуқароларга 2 630 000 сўм маблағ ундириб берилган.
Вилоят адлия бошқармасининг 2021 йилнинг I ярим йилликка мўлжалланган иш режасига асосан 2 та нодавлат нотижорат ташкилотларида ўрганиш ҳамда 1 та мониторинг ўтказилди.
Ўтказилган ўрганишлар натижаларига кўра, жами 165 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, мазкур қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш ва келгусида такроран содир этмаслик мақсадида 2 та тақдимнома киритилди.
Бўлим томонидан шу давр мобайнида жами 34 та тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, шундан 2 маротаба телевидениеда, 4 маротаба радиода, 4 маротаба газетада, 14 марта веб-сайт ва бошқа электрон ахборот воситаларида чиқишлар қилинди. Маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида ва бошқа жойларда 4 маротаба маъруза, 2 маротаба давра суҳбати ҳамда 3 маротаба семинарлар ташкил этилди ҳамда 1 марта ёзма ҳуқуқий тарғибот тадбири амалга оширилди.