Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими фаолияти юзасидан...


Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан аҳолини хабардор қилиш, мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан 2021 йил 1-чораги давомида бир қатор амалий ишлар амалга оширилди.

Хусусан, жорий йилнинг 1-чораги давомида бўлим томонидан 100 дан ортиқ оғзаки, 200 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот тадбирлари ташкиллаштирилган.

Бўлим томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишда ижтимоий тармоқлардан самарали тарзда фойдаланилмоқда.

Хусусан, вилоят адлия бошқармасининг расмий веб-сайти, телеграм ижтимоий тармоғидаги канал ва “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали ҳар куни янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва аҳамияти юзасидан аннотация ва инфографикалар, аҳолини қизиқтирадиган масалалар юзасидан савол-жавоблар тарқатилмоқда.

Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан амалга оширилган ижобий ишлар, қаноатлантирилган мурожаатлар, олиб борилган тарғибот тадбирлари юзасидан 100 га яқин маълумотлар ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилди. Бу аҳолининг адлия органлари фаолиятидан хабардорлик даражасини ошириши билан бир қаторда, адлия органларига нисбатан бўлган ҳурмат ва ишончни ошишида ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Бўлим томонидан адлия органлари фаолияти бўйича оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар ташкил қилинмоқда.

Хусусан, вилоят адлия бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар, қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти, соҳа фаолиятида олиб борилаётган ислоҳотлар, мамлакатимизда коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар ва уларнинг натижаси ҳамда самарадорлиги хусусида ва бошқа йўналишларда кўрсатувлар тасвирга олинди ва вилоят телевидениеси орқали ёритилди.

Бўлим томонидан янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва аҳамиятини ёритиш юзасидан ҳам қатор ишлар амалга оширилди.