Yangiliklar
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ўртасида Ёшлар юридик клиникаси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
Косон туман адлия бўлимига “Машъал” МФЙ Наврўз кўчасида яшовчи фуқаро А.Н. мурожаат қилиб, кўп йиллик иш стажлари бўйича маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли пенсияга чиқишда инобатга олинмаётганлиги юзасидан мурожаат қилган.
Қарши шаҳар, Қарши МФЙда яшовчи 72 ёшга кирган фуқаро С.Қ 1998 йилда бахтсиз ҳодиса натижасида ўнг оёғидан ажралиб қолганлиги сабабли ногиронлик аравачаси ажратилишида амалий ёрдам беришни сўраб вилоят адлия бошқармаси раҳбариятига оғзаки мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ...
Ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши атайлаб жиноят содир қилган ҳолларда ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади.
Коррупцияга қарши кураш, аҳоли ўртасида, айниқса ёшларда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Бу иллатни бартараф этиш, ҳар бир соҳани коррупциясиз соҳага айлантириш барча ўзбек фарзандининг бурчи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ҳамда адлия вазирининг 2020 йил 14 октябрда тасдиқланган “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар” Дастурига асосан вилоят адлия бошқармасида ҳар ҳафта оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш белгиланган.
Давлатимиз томонидан фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг ишончига сазовор бўладиган низоларни ҳал этувчи самарали муқобил институтни яратиш мақсадида 2018 йил 3 июлда Ўзбекистон Республикасида “Медиация тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
Қашқадарё вилоят ҳокими З. Мирзаев томонидан 2020 йил
7 декабрда тасдиқланган дастур асосида “Тинчлик – жамият тараққиётини асоси” мавзусида тарғибот акцияси ўтказилмоқда.
Тарғибот акцияси вилоят адлия ҳамда ички ишлар бошқармалари, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Қашқадарё вилоят вакиллиги ва бошқа масъул ташкилот ходимларидан шакллантирилган учта ишчи гуруҳлар томонидан уларга бириктирилган корхона ва ташкилотларда ташкил этилмоқда.