Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

14
Фермерларнинг муаммолари ўрганилмоқда

Адлия вазирининг ташаббуси билан жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида ўтказилиши белгиланган “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида Қамаши туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 14 июль куни тумандаги пахта махсулотини томчилаб суғоришни йўлга қўйган “Эльназарова Дилдора” номли фермер ҳужалигига ташриф буюрилиб, фермерларнинг ҳуқуқлари, уларга яратиб берилаётган имтиёзлар ва имкониятлари тушунтирилиб, кундалик ҳаётида учрайдиган муаммолари ўрганилди.

13
“Сайлов – 2021: ўз келажагинг учун овоз бер”

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида сайловчилар ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш мақсадида Касби туман адлия бўлими томонидан тумандаги 55-сон умумтаълим мактаби ўқитувчилари иштирокида “Сайлов–2021: ўз келажагинг учун овоз бер” шиори остида сайловчиларнинг сайлов қонунчилигига оид тарғибот тадбири ўтказилди.

13
Учрашувлар давом этмоқда...

Жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида сайловчилар ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш мақсадида Шахрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан Шаҳрисабз шаҳридаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш маркази ҳамда бошқа мутасадди идоралар ҳодимлари иштирокида “Сайлов – 2021: ўз келажагинг учун овоз бер” шиори остида сайловчиларнинг сайлов қонунчилигига оид тарғибот тадбири ўтказилди.


13
“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида муаммолар ҳал этилмоқда

Миришкор туман адлия бўлими томонидан “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида ўказилган сайёр учрашувда туманнинг “Жейнов” қишлоғида яшовчи, “Янгиобод” ММТП раиси Ш.Аминовнинг “Янгиобод” массиви ҳудудидаги фермер хўжаликларининг хорижий “LITAE TEXTILE” кластери томонидан мажбурий ижро билан боғлиқ муаммолари сабабли, фермерларга иш ҳақлари ва чопиқ пуллари ўз вақтида берилмаётганлигидан норози бўлиб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

13
САЙЛОВГА ТАЙЁРГАРЛИК НИМАДАН БОШЛАНАДИ

Сайловга тайёргарлик кўриш энг аввало миллий сайлов қонунчилигини ва умумэътироф этилган ҳалқаро сайлов стандартларини пухта ва мукаммал ўрганишдан бошланади.

13
“Сайлов – 2021: ўз келажагинг учун овоз бер”

Жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида сайловчилар ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш мақсадида вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Исоқов ҳамда Косон туман адлия бўлими ходими Қ.Саидов томонидан тумандаги 75/33-сон ҳарбий қисмда “Сайлов – 2021: ўз келажагинг учун овоз бер” шиори остида учрашув ташкил этилди.

13
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомига иловалар

Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомига илова

12
Президент қарорлари - ҳаётда ва назоратд

Бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш борасидаги фаолиятини “Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда” рукни остида ёритиш ва муҳокама қилиш ишларини ташкил этиш ва янада жадаллаштириш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича бир қанча чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

12
Фермерлар билан манзилли учрашувлар ташкил этилмоқда

Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида фермерлар билан сайёр учрашувлар ўтказилди.

12
Электрон қарорлар айланмоқда

Китоб туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлиги биносида корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари, туман ҳокимлиги марказий аппарати, девонхона ходимлари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “E-qaror” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 390-сон қарорининг мазмун-моҳияти туширилди.