Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

САЙЛОВГА ТАЙЁРГАРЛИК НИМАДАН БОШЛАНАДИ


Сайловга тайёргарлик кўриш энг аввало миллий сайлов қонунчилигини ва умумэътироф этилган ҳалқаро сайлов стандартларини пухта ва мукаммал ўрганишдан бошланади.

Ушбу тамойилларни ўрганиш ўз навбатида фуқароларнинг хоҳиш-иродаси эркин билдирилишини таъминловчи кафолатларни белгилайдиган сайлов қонунчилигидаги бўшлиқ ва камчиликларни бартараф этишдан иборат бўлади.

Шу сабабли ҳам, сайловга ҳар қачонгидан сифатли, тизимли ва жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида, кенг жамоатчиликнинг таклифлари инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг жорий йилнинг 8 февралдаги ЎРҚ-670-сон Қонуни билан энди Президент сайлови ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари сайлови уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда яъни октябрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказиладиган бўлди.

Бундан ташқари, сайловни миллий қонунчилик ва халқаро сайлов стандартларига мос тарзда юқори ташкилий даражада ўтказиш учун, энг аввало участка сайлов комиссияси аъзолари ва сайлов жараёни бошқа ташкилотчиларининг ҳуқуқий билим ва амалий кўникмаларини юксалтириш муҳим аҳамиятга эга. Бу бу борадаги ишлар изчил ва тизимли йўлга қўйилаб, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг жорий йилнинг 27 апрель куни ўтказилган йиғилишида тасдиқланган концепцияга асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида шу йилнинг 7 июнь кунидан участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблигига номзодларнинг билим ва амалий кўникмаларини оширишга йўналтирилган семинар-тренинглар изчил давом этмоқда.

Ушбу тренингларда жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган Президент сайловининг ўзига хос томонлари, миллий сайлов комиссиялари тизими, уларнинг ваколатлари ва вазифалари, сайлов жараёнида хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва маҳаллий кузатувчиларининг иштироки, уларнинг ҳуқуқлар ва мажбуриятлари, сайлов куни овоз беришни ташкил қилиш, сайлов натижаларини аниқлаш ва эълон қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, “Бир сайловчи – бир овоз” тамойилига қатъий амал қилиш, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ва сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимидан фойдаланиш тартиби оид мавзулар бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

Юртимизда демократик ислоҳотларнинг изчиллик билан амалга оширилаётганлиги, фуқароларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва қарашлари ҳамда фаоллиги юксалиб бораётганлиги, сайловларга қизиқишни тобора оширмоқда ва бу сайлов жараёнларини қонунчиликка мос тарзда уюшқоқлик билан ташкил этиш, сайлов комиссияси аъзолари ҳамда сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг билими ва кўникмаси юқори даражада бўлишини ҳамда ушбу муҳим сиёсий жараёнга ўта маъсулият ҳисси билан ёндошишни талаб этади.

        Қамаши туман адлия бўлими

         бош маслаҳатчиси                                                          К.Аролов