Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Фермерлар билан манзилли учрашувлар ташкил этилмоқда


Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида фермерлар билан сайёр учрашувлар ўтказилди.

Учрашувда, фермерларга қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши аҳволини ўрганиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш орқали соҳани тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш, “Фермерлар қишлоқ хўжалиги ривожининг драйвери” сифатида уларнинг иқтисодиёт ва жамиятдаги мавқеини ошириш мақсадида жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида соҳадаги муаммо ва камчиликлар ўрганилиши маълум қилинди.

Шу билан бирга, фермерларга 1008–ишонч телефони, @fermermadadbot махсус телеграм-бот орқали ҳамда сайёр ва уйма-уй қабул жараёнида мавжуд муаммоларини маълум қилишлари тушунтирилди.

Акция якунида соҳага оид слайдлар, видеороликлар намойиш этилиб, инфографика ва флайерлар тарқатилиб, берилган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.