Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

“Сайлов – 2021: ўз келажагинг учун овоз бер”


Жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида сайловчилар ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш мақсадида вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Исоқов ҳамда Косон туман адлия бўлими ходими Қ.Саидов томонидан тумандаги 75/33-сон ҳарбий қисмда “Сайлов – 2021: ўз келажагинг учун овоз бер” шиори остида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига охирги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, Президент сайловининг ўзига хос хусусиятлари тушунтирилиб, иштирокчиларга сайлов қонунчилигига оид инфографик тарқатма материаллар тарқатилди.

Учрашув якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилиб, улар билан ўзаро фикр алмашилди.