Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Учрашувлар давом этмоқда...


Жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида сайловчилар ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш мақсадида Шахрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан Шаҳрисабз шаҳридаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш маркази ҳамда бошқа мутасадди идоралар ҳодимлари иштирокида “Сайлов – 2021: ўз келажагинг учун овоз бер” шиори остида сайловчиларнинг сайлов қонунчилигига оид тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига охирги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, Президент сайловининг ўзига хос хусусиятлари тушунтирилиб, иштирокчиларга сайлов қонунчилигига оид инфографик тарқатма материаллар тарқатилди.

Учрашув якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилиб, улар билан ўзаро фикр алмашилди.