Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Фермерларнинг муаммолари ўрганилмоқда


Адлия вазирининг ташаббуси билан жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида ўтказилиши белгиланган “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида Қамаши туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 14 июль куни тумандаги пахта махсулотини томчилаб суғоришни йўлга қўйган “Эльназарова Дилдора” номли фермер ҳужалигига ташриф буюрилиб, фермерларнинг ҳуқуқлари, уларга яратиб берилаётган имтиёзлар ва имкониятлари тушунтирилиб, кундалик ҳаётида учрайдиган муаммолари ўрганилди.

Учрашув давомида бўлим масъул бошлиғи томонидан фермерларга соҳа фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқлари тушунтирилиб, адлия органлари фермерга мададкор эканлиги таъкидланди.

Кун давомида ўтказилган учрашувлар натижасида фермерларнинг соҳага оид муаммо ва таклифлари тингланиб, акция доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.