Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги низомга асосан нодавлат нотижорат ташкилотларини ва уларнинг рамзий белгиларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга ошириш юзасидан “Холис ният” жамоат фондини томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилди ва лозим даражада расмийлаштирилмаганлиги сабабли рад этилди.
Чироқчи туман адлия бўлими тумандаги 20 та фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон “Короновирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 2-бандига риоя этилиши ҳолати мониторинг қилинди.
Жорий йилнинг май ойида вилоят адлия ва халқ таълими бошқармаси, “Юрт таровати” газетаси таҳририяти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилояти Халқ қабулхонаси, божхона, транспорт, ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари, ҚарМИИ ва Ўзбекистон "Адолат" СДП Қашқадарё вилояти Кенгаши ҳамкорлигида мактаб ўқитувчилари учун “Хотира – тарихни уйғотгувчи нур” деб номланган онлайн мақолалар ҳамда 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида “Шодликларга тўлдир дунёни” деб номланган онлайн шеърият танловлари эълон қилинган эди.
Қашқадарё вилоят туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сон Фармонининг 2-бандига асосан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлашни янги муддатда, 6 ой муддатга танаффуссиз давом эттирилиши ҳолатлари туман (шаҳар)даги айрим фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида мониторинглар ўтказилди.
Жамиятимизда демократик қадриятларни қарор топтириш, фуқароларимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, дунёда ва мамлакатимизда содир бўлаётган ҳар қандай жараёнлар, воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва ҳаққоний маълумотларни етказишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёс.
Республикада мустақиллик йиллари мобайнида аҳолининг ижтимоий ҳожатманд қатламларини давлат томонидан қўллаб- қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш борасида кенг миқёсли ишлар амалга оширилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг қонунчиликка мувофиқлиги доимий равишда ўрганиб борилмоқда.
Миришкор туман адлия бўлимига Яккабоғ туманида туғилган фуқаро Ғаппорова Назокат Бутаевна мурожаат қилиб, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Миришкор тумани бўлими томонидан умрбод ёшга доир пенсия тайишлашда иш стажлари тўлиқ ҳисобга олинмаганлигини билдирган.
Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини янада кучайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча туртки бериш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 август кунидаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ-5780-сон Фармонлари қабул қилинди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасига Қарши шаҳар, Ғофур Ғулом маҳалласи, Зебинисо кўчаси, 15-уйда яшовчи фуқаро У.Тошпўлатов ва Қарши шаҳар, Ғофур Ғулом маҳалласи, Қирғизистон кўчаси, 12-уйда яшовчи фуқаро Қ.Пўлатовлар оғзаки мурожаат қилиб, Бишкент пахта тозалаш заводи томонидан уларга 2020 йилнинг январь ойидан буён меҳнатда майиб бўлганлик нафақаси тўлаб берилмаётганлигини билдирган.