Yangiliklar
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг август ойи якуни бўйича қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасини ривожлантириш ҳамда изчил ва бир хилда таъминлашда муносиб хизматлари учун Косон туман адлия бўлими бошлиғи Муминов Жонибек Ҳакимович ойнинг энг яхши ходими деб топилди ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси раҳбари томонидан жорий йилнинг 3 сентябрь куни туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари иштирокида “ZOOM” платформаси орқали йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг 8 ойи давомида амалга оширилган ишлари муҳокама қилинди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда
“ZOOM” платформаси орқали ташкил этиладиган “Ёшларда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш. Коррупцияга қарши курашишда ёшларнинг ўрни.” мавзусидаги тадбирга таклиф этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.08.2020 йилдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4815-сонли Қарорига асосан кимларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади?
Нишон туман адлия бўлимига туман “Тоза ҳудуд” ДУК ишчилари
С.Б. ва Э.Ш.лар корхона томонидан иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилмаётганлиги сабабли амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.