Янгиликлар
Бир марталик моддий ёрдам кимларга берилади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.08.2020 йилдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4815-сонли Қарорига асосан кимларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади?
Жавоб: 2020 йилнинг сентябрь ойида қуйидаги аҳоли қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:
-моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
-боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
-ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.
Саволга Қамаши туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси У.Аблакулов жавоб берди