Янгиликлар
Эътирофга муносиб ходим
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг август ойи якуни бўйича қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасини ривожлантириш ҳамда изчил ва бир хилда таъминлашда муносиб хизматлари учун Косон туман адлия бўлими бошлиғи Муминов Жонибек Ҳакимович ойнинг энг яхши ходими деб топилди ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Ж.Муминов ўз ишига жиддий ва масъулият билан ёндашиши, берилган топшириқ ва вазифаларни вақтида ва сифатли бажариши ҳамда жамоат ишларида фаол иштирок этиши билан ҳамкасбларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб, жамоада ўз ўрнига, ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлган.
Жамоа томонидан Ж.Муминовга давлатимиз равнақи йўлида олиб бораётган фидокорона меҳнатида омад, фаолиятида юқори марраларни тилаб қоладилар.