Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Жорий йилнинг ўтган даврида қилинган ишлар муҳокама қилинди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси раҳбари томонидан жорий йилнинг 3 сентябрь куни туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари иштирокида “ZOOM” платформаси орқали йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг 8 ойи давомида амалга оширилган ишлари муҳокама қилинди.

Фаолияти бўйича кўрсаткичи паст бўлган адлия бўлимларига тегишли кўрсатмалар берилди. Юқори натижаларга эришган адлия бўлимлари фаолиятидан ўрнак олиш, тажрибасидан фойдаланиш ва ўзаро фикр алмашиш амалиётини янада кенгроқ йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилишда адлия бўлимларига бириктирилган кураторлар ҳам иштирок этиб, улар томонидан тегишли адлия бўлимлари фаолияти тўлиқ назорат қилиниши, амалий ёрдам беришлари, хато ва камчиликлар ўз вақтида бартараф этилиши ва келгусида йўл қўйилмаслик чораларини кўриш лозимлиги билдирилди.

Йиғилиш якунида туман ва шаҳар адлия бўлимларига, шунингдек уларга бириктирилган кураторларга келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифа ва топшириқлар берилди.