Янгиликлар
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг!
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш адлия органларининг энг асосий вазифаларидан биридир.
Шунга кўра, вилоят адлия бошқармаси томонидан аҳоли учун ахборот ва маълумотлар етказишнинг энг самарали усулларидан бири бўлган ижтимоий тармоқлардан унумли фойдаланиш мақсадида телеграм канали ташкил этилган.
Мазкур телеграм канали орқали ҳуқуқий мазмундаги энг сўнги янгиликлар, аҳоли учун қизиқарли ва муҳим бўлган маълумотлар, савол-жавоблар, вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолияти юзасидан қисқача маълумотлар мунтазам равишда жойлаштириб борилмоқда.
Агар Сиз кундалик ҳаётингизда керак бўладиган қонун ҳужжатлари, янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва моҳияти билан танишмоқчи бўлсангиз qashqadaryoviloyatadliya ҳаволаси орқали вилоят адлия бошқармасининг телеграм каналига аъзо бўлинг.
Биз Сиз учун ҳар доим ҳуқуқий кўмакчи бўлиб қоламиз!