Янгиликлар
Шаффофлик ва қонуний тартиб интизомни мустаҳкамлаш мақсадида
Коррупция ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллатдир.
Мамлакатимизда коррупцияни олдини олиш, унга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида тизимли равишда ишлар олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳам корупцияга қарши курашиш чораларини янада кучайтириш, фуқароларнинг адлия органларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бошқарма ва унинг тизимидаги ходимлар билан мунтазам равишда профилактик суҳбатлар ташкил этиб борилмоқда. Жорий йилнинг 8 ойи давомида 190 маротаба худди шундай суҳбатлар ташкил этилди.
Шунингдек, барча ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларига қўшимча киритиш орқали коррупцияга қарши қоидаларнинг мазмуни бўйича асосий шартлар билан тўлдириш чоралари кўрилди.
Бошқарма томонидан жорий йил давомида 68 маротаба “сирли мижоз” тадбири ва рейдлар ташкил этилди.
Жамоада шакллантирилган ижобий муҳит, шаффоф ва қонуний фаолият иш самарадорлигига, натижалар кўрсаткичига ва энг асосийси халқ ишончи, ҳурмати ва эътиборига сазовор этади.