Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

16
“Сайлов – 2021: ўз келажагинг учун овоз бер”

Сайлов ҳуқуқи бутун дунёда эътироф этилган энг муҳим конституциявий-сиёсий ҳуқуқлардан биридир. Сайлов жараёнида ҳар қайси давлат, ҳар қайси жамиятда хилма-хил фикрлар, одамларнинг хоҳиш-иродаси, орзу-умидлари, ижтимоий кайфиятлари яққол намоён бўлади. Шу билан бирга, ҳар қандай сиёсий ҳаракатлар ва кучлар сайловга тайёргарлик кўриши ҳамда ўз платформаларини аниқ белгилаб олиши керак.

16
Саволингизга жавоб

Савол: Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига субсидиялар ажратишда қандай имтиёзлар қўлланилади?

16
Сўранг жавоб берамиз

Савол: Қишлоқ хўжалиги тугатилганда ер майдонига сарфланган харажатлар қоплаб бериладими?

15
“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси билан фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида уларга ҳуқуқларини тушунтириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фермер хўжаликлари муаммоларини аниқлаш бўйича сўровлар ўтказиш ҳамда соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш мақсадида жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси ўтказилмоқда.

15
Эндиликда Ўзбекистонда туғилган фуқаролиги бўлмаганларга фуқаролик олиш учун узлуксиз 5 йил яшаш талаб этилмайди


“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ-696, 14.06.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

 Қонунга “идентификацияловчи ID-картаси” тушунчаси киритилди.

14
Танлов: Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси балансидаги Деҳқонобод туман адлия бўлими маъмурий биносини жорий таъмирлаш ишлари.

Танлов:    Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси балансидаги Деҳқонобод туман адлия бўлими маъмурий биносини жорий таъмирлаш ишлари.

14
Танлов: Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси балансидаги Ғузор туман адлия бўлими маъмурий биносини жорий таъмирлаш ишлашлари.

Танлов:  Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси балансидаги Ғузор туман адлия бўлими маъмурий биносини жорий таъмирлаш ишлашлари.

14
“Фермерга мадад” акцияси доирасида тўғридан-тўғри радио эфири ташкил этилди.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими масъул ходимлари ҳамда Қарши шаҳрида ҳусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус М.Кенжаевалар жорий йилнинг 14 июнь куни “Олтин воҳа” радиоси орқали “Фермер ҳўжалигида мерос: амалиёт ва муаммолар” мавзусида  тўғридан-тўғри радио эфири ташкил этилди.

14
Фермерларга имтиёзлар

Солиқ имтиёзлари–қуйидаги ерларга солиқ солинмайди:

Сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган ерлар-теҳнология жорий этилган ойдан 5 йил;

қишлоқ хўжалиги учун янги ўзлаштирилаётган ерлар-5 йил;

мелиорация амалга оширилаётган мавжуд суғориладиган ерлар-5 йил;

янги боғлар , токзорлар ва эгалланган ерлар 3 йил муддатга

Фойдаланишга киритилган ер майдонлари:

14
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик ҳўжаликларига субсидиялар ажратиш тартиби

Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг 2021 йил 3 мартдаги “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПК,-5017-cон қарорига асосан 2021 йил 1 мартдан тадбиркорлик  фаолиятини қўллаб–кувватлаш  давлат жамғармасининг  компенсация ва кафиллигидан  фойдаланган  чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик  ва  қуёнчилик бўйича кредитини ўз вақтида тўлаётган тадбиркорларга янги кредитлар бўйича  жамғарманинг кафиллигидан  яна фойдаланишга  руҳсат  берилди.