Янгиликлар
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик ҳўжаликларига субсидиялар ажратиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПК,-5017-cон қарорига асосан 2021 йил 1 мартдан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб–кувватлаш давлат жамғармасининг компенсация ва кафиллигидан фойдаланган чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик бўйича кредитини ўз вақтида тўлаётган тадбиркорларга янги кредитлар бўйича жамғарманинг кафиллигидан яна фойдаланишга руҳсат берилди.
2021 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача наслчилик субьектлари учун фаолият тури бўйича фойда, мол-мулк, ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун, солиқлар ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.
Тадбиркорлар жами 203 ҳил товарларни (от, қўй, қорамол, эчки, асалари, озўқалар) Ўзбекистонга олиб кирганда қуйидаги имтиёзлар берилади:
уларни олиб киришда ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати 180 кунга узайтирилади;
тўланган ҚҚСнинг ҳисобот якўнидаги салбий фарқи 20 кундан кечиктирилмасдан қоплаб берилади.
2021 йил 1 йилдан қуйидаги қўшилган қиймат солиғи тўловчиларга республика бюджетидан субсидия ажратилади.
чорвачилик ҳўжаликларига–йирик ва майда шоҳли қорамоллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 2 000 сўм хамда сутининг ҳар бир литри учун 2 00 сўм;
паррандачилик ҳўжаликларига–ҳар бир туҳум учун 50 сўм хамда гўштининг хар бир килограмми учун 800 сўм;
балиқчилик ҳўжаликларига–интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқлари(лосос , форель ва осётр) нинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўм, қолган турдаги балиқлар учун 1 000 сўм.