Yangiliklar
Ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг Конституцияси ҳисобланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган бош Қонундир. Уни ишлаб чиқиш ва муҳокама этишда бутун халқимиз иштирок этди.
10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун.
2012 йил 1 декабрь куни Қашқадарё вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси, Қарши шаҳар Никоҳ уйи ва Қарши шаҳар 1-сонли катталар поликлиникаси масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллиги муносабати билан “Конституция бахтимиз қомуси” ва “Мустаҳкам никоҳ-мустаҳкам оила асоси” мавзуларида семинар ўтказилди.
Қарши шаҳридаги 1-умумтаълим мактабида Конституциямизнинг 20 йиллигига бағишланган “Конституция-бахтимиз пойдевори” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни адлия вазири Н.Йўлдошев бошқарди.