Янгиликлар
Конституцияга бағишланган тадбирлар
2012 йил 1 декабрь куни Қашқадарё вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси, Қарши шаҳар Никоҳ уйи ва Қарши шаҳар 1-сонли катталар поликлиникаси масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллиги муносабати билан “Конституция бахтимиз қомуси” ва “Мустаҳкам никоҳ-мустаҳкам оила асоси” мавзуларида семинар ўтказилди.
Семинарда институт ректори ва профессор-ўқитувчилари, вилоят адлия бошқармаси ҳамда Қарши шаҳар “Никоҳ уйи”, Қарши шаҳар 1-сон катталар поликлиникаси масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Оила кодекси, “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури ва унинг ижроси, оилавий муносабатларининг ҳуқуқий асослари ҳақида маърузалар қилинди.
Семинар иштирокчилари қизиқтирган муоммо ва саволларга аниқ жавоблар ҳамда тавсиялар олишди.