Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 20 йиллигига бағишлаб, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари” мавзусида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда маҳаллий ва марказий босма ҳамда электрон оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Матбуот анжуманида қайд этилганидек, Конститутуциямизнинг 53-моддасидабозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлиги, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлаши белгилаб қўйилган. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.

Мамлакатимизда конституциявий талаблар асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу соҳа вакиллари учун яратилган шароитлар ҳамда қисқа давр мобайнида эришилган ютуқларимизга жорий йилнинг сентябр ойида Тошкентда Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва аҳамияти” мавзусида ўтказилган халқаро анжуман иштирокчилари томонидан ҳам юксак баҳо берилди.

Таъкидланганидек, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, уни қўллаб-қувватлаш борасидаги қонунчиликни такомиллаштирилиши натижасида, молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш белгиланган тартибда амалга оширилиши, уларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларининг фақат суд тартибида қўлланилиши белгиланди.

2012 йилнинг ярмида кичик бизнесни ривожлантиришга, хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид 100 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Айниқса, жорий йилда “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинганлиги, Президентимизнинг “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора тадбирлари тўғрисида”ги, “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари бу борадаги ҳуқуқий имтиёз ва кафолатлар тизмини кенгайтиришга хизмат қилганлиги қайд этилди.

Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада кенгайтириш, уларга давлатимиз томонидан яратилган имтиёз, кафолатлар тизимидан қонун доирасида фойдаланишга қаратилган изчил тадбирлар иқтисодиётимизнинг мустаҳкам ҳамда барқарор ривожланишига, халқимизнинг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Матбуот анжуманида журналистларга тадбиркорларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувларни олдини олиш мақсадида, “Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун жавобгарлик жорий этилиши муносабати билан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг қабул қилинганлиги ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

Қонуннинг асосий мақсади, давлат органларининг тадбиркорлик субъектларининг хўжалик фаолиятига иқтисодий зарар келтирадиган асоссиз аралашувига йўл қўймаслик, шунингдек тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборатдир.

Тадбирда журналистлар адлия органининг бу борада амалга ошираётган ишлари ва белгиланган вазифалари хусусидаги саволларига атрофлича жавоб олдилар.