Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

“Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурини амалга ошириш бўйича ўтказилган тадбирлар


“Мустахкам оила йили” Тармоқ дастурининг бандларига кўра олий ўқув юртлари талабалари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчиларини оила ҳаётига тайёрлаш мақсадида “Сиз оилангиз учун масъулсиз” мавзусида 5 та (адади 50 та), “Ёш оилада ўзаро муносабатлар маданияти” мавзусида 4 та (адади 60 та) буклетлар тайёрланди. Қарши шаҳар “Никоҳ уйи” директори С.Алимардонованинг “Қашқадарё зиёкори” газетасида “Мустаҳкам оила – ватан таянчи” ҳамда “Воҳа” газетасида “Оила муқаддас даргоҳ” номли мақолалари чоп эттирилди.

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари раислари ва диний маърифат ҳамда маънавий ахлоқий масалалар бўйича маслаҳатчилар иштирокида “Мустаҳкам оила-маҳалла таянчи” мавзусида 5 марта семинарлар ўтказилди.

Репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, соғлом оилани шакллантириш, уларнинг фарзандлари саломат туғилишини ва тарбияланишини таъминлаш масалалари бўйича оила қурмоқчи бўлган ёшлар ва ёш оила аъзолари орасида 12 марта тушунтириш ишлари олиб борилди.

“Оила–жамиятимизнинг муҳим бўғини”, “Маънавият оиладан бошланади”, “Оиланинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти” асосида 8марта тарғибот ишлари ўтказилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сон “Оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида тижорат банклари ва солиқ органлари билан ҳамкорликда 13 марта семинарлар ўтказилди.

Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтишининг муҳимлиги, эрта никоҳ қуришнинг ҳамда яқин қариндошлар ўртасида тузиладиган никоҳларнинг салбий оқибатлари, эр ва хотиннинг оиладаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавзуларида фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари иштирокида жами 5 марта давра суҳбатлари, 8 марта семинарлар ўтказилди.

“Бола ҳуқуқларига оид” 9 марта, “Аёллар ҳуқуқларига оид халқаро стандартлар” ва аёллар ҳуқуқларига оид 8 марта семинарлар ўтказилди. 


qn1.png


qn2.png