Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Фермерлар кенгаши истиқболлари


Мамлакатимиз катта тадрижий жараёнлар билан боғлиқ ривожланиш даврини бошидан кечирмоқда. Натижада, инсон - жамият - давлат муносабатларида муҳим ўзгаришлар рўй бермоқда. Ушбу фикрлар давлат ва ҳуқуқ соҳасига, давлат ва жамият институтларининг институционал ривожланиши йўналишларига, фуқаролик жамияти институтларининг тараққий этиб бориши масалаларига ҳам тааллуқлидир.

Мустақилликка эришилгандан сўнг, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг принциплари конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйилди. Ўтган давр мобайнида Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётимизда асрларга татийдиган ўзгаришлар рўй берди, бу ҳолат фуқаролик жамияти институтларига ҳам тааллуқлидир. Энг асосийси, аҳолининг турли қатламлари манфаатларини акс эттирувчи, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қила оладиган ҳамда давлат институтлари билан ўзаро манфаатли алоқаларга кириша оладиган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг кенг ривожланиши учун ҳуқуқий ва ташкилий асослар яратилди. Ушбу ишларни муваффақиятли амалга оширилишида адлия органларининг ҳам муносиб ўрни бор. Адлия органлари томонидан янги ташкил этилаётган жамоат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш механизми тобора такомиллаштириб борилмоқда.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистонда Фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар аҳамиятига бағишланган анжуман ташкил этилди.

Унда вилоят фермерлар кенгаши раиси, туман шаҳар фермерлар кенгаши раислари, вилоят ҳамда туман ҳокимлигининг масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, истиқлол йилларида турли соҳаларда муваффақиятли кечаётган ислоҳатлар жараёнлари Бош қомусимиз ҳамда инсонпарвар қонунларимизда белгиланган қонуний меъёрларнинг аниқ, пухта ва ҳаётчанлигини намоён этмоқда.

Анжумандафермерликни ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлаш, фермер хўжаликларининг ўзини ўзи бошқариш таъсирчан механизмларини яратиш, уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан ўзаро муносабатларини такомиллаштириш, Ўзбекистон Фермерлар кенгашининг вилоят ҳамда туман бўлимларини давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ масалаларнинг ҳуқуқий асослари юзасидан маърузалар тингланди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, мазкур Фармонининг аҳамияти ҳақида сўз юритиб, мустақиллик йиллари мобайнида қишлоқ хўжалиги соҳасида бозор муносабатларини жорий этиш ва хусусий мулкчилик шаклини ривожлантиришга йўналтирилган иқтисодий ислоҳотлар бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилганлигини қайд этдилар. Фермерликни ривожлантириш, фермер хўжаликларининг иқтисодий ва молиявий мустақиллиги учун мустаҳкам ҳуқуқий асослар ва кафолатларни яратиб берувчи Ер кодекси, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонун ва қонуности ҳужжатлар мазкур соҳа ривожининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамламоқда.

Анжуман иштрокчилари фермерлик фаолияти йуналиши бўйича янгиликлари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар.