Yangiliklar
Истиқлол йилларида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш борасида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Шу ўринда, адлия органлари ФҲДЁ бўлимларининг моддий-техник базасини яхшилаш, уларни замонавий бинолар билан таъминлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, аҳолига қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқчил тарзда етказиш ва бу билан фуқароларимизнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш юзасидан адлия органлари олдига бир қатор вазифалар қўйилган.
Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси ташаббуси билан Муборак туманидаги Тиббиёт, Ижтимоий-иқтисодиёт ва Саноат коллежларида ҳамда бир қатор маҳаллаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси ҳамда мамлакатимизда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг омма эътиборига етказишга қаратилган борасида семинар бўлиб ўтди.
Шу кунларда Адлия вазирлиги ҳамда Бош прокуратура томонидан манфаатдор идоралар ҳамкорлигида “Фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, кўп тармоқли фаолиятни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сервис хизматлари кўрсатиш ва экспорт қилиш масалалари” мавзусида Республика ҳудудий семинарлари ташкил этилмоқда.