Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Матбуот анжумани


DSC02083.JPGЖамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, аҳолига қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқчил тарзда етказиш ва бу билан фуқароларимизнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш юзасидан адлия органлари олдига бир қатор вазифалар қўйилган.

Ана шу вазифаларни инобатга олган ҳолда, Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан “2014 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилда адлия органлари олдида турган муҳим вазифалар”га бағишлаб оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда бошқарманинг барча ходимлари, махаллий газета, вилоят радиоси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

DSC02083.JPGАнжуманда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Тоғаев томонидан Давлатимиз раҳбарининг Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган йил якунлари ва жорий йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларига бағишланган маърузаси ҳамда Олий Мажлис Сенати биринчи мажлисидаги нутқида белгилаб берилган устувор вазифалар, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида юридик хизмат фаолиятини самарали ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш, тадбиркорлар, хорижий инвесторлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар, шартномавий ҳуқуқий муносабатларда хўжалик юритувчи субъектлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамоат, нодавлат-нотижорат ва диний ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш, нотариат фаолияти, ёшларни оилага тайёрлаш, ҳуқуқий ҳимоя йўналишида амалга оширилаётган тадбирлар, Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш борасида амалга оширилган ишлар борасида батафсил маълумот берилди.

Анжуманда адлия бошқармаси ҳамда бошқа ОАВ вакиллари томонидан амалиётда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича фикр мулоҳазалар юритилди ҳамда иштирокчиларнинг саволларига адлия бошқармасининг масъул ходимлари томонидан батафсил жавоб ва таклифлар билдирилди.