Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 28 февралдан 6 мартгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 31 январдаги 2/3-сонли «Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 3 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1344-3 (2015 йил 9 мартдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 16 февралдаги 11, 2015-5, 01/10-26/04-сонли «Инвесторларга бепул берилган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлар бўйича олдинги йиллардаги тўланишига ишонч бўлмаган қарзлари, шу жумладан улар бўйича ҳисобланган пеня ва жарималар суммаларини аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 4 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1436-1 (2015 йил 9 мартдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 31 январдаги 2/2-сонли «Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 4 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1859-2 (2015 йил 9 мартдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 30 январдаги 6-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 5 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2657 (2015 йил 9 мартдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2015 йил 2 февралдаги 72-сонли «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 5 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2658 (2015 йил 9 мартдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 4 февралдаги 01-02/3-07-сонли «Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 5 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2659 (2015 йил 9 мартдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 2 мартдаги 17, 314-В-2, 2015-7-сонли «Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 6 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2021-2 (2015 йил 9 мартдан кучга кирди).

8. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 6 мартдаги 68-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 6 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2405-1 (2015 йил 9 мартдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитасининг «Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги (рўйхат рақами 2021, 2009 йил 19 октябрь), «Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 2021-1, 2013 йил 14 октябрь) қарорлари.

Адлия вазирининг 2015 йил 6 мартдаги 67-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг «Магистратура тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2405, 2012 йил 18 декабрь).

Адлия вазирининг 2015 йил 6 мартдаги 68-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.