Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари


DSC02083.JPGҚашқадарё вилоят Адлия бошқармаси ташаббуси билан Муборак туманидаги Тиббиёт, Ижтимоий-иқтисодиёт ва Саноат коллежларида ҳамда бир қатор маҳаллаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси ҳамда мамлакатимизда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг омма эътиборига етказишга қаратилган борасида семинар бўлиб ўтди.

Семинардаўтган йил якунларини сарҳисоби, иқтисодиётимизнинг жадал ва мутоносиб ривожланиб бораётгани, аҳоли ҳаёти даражаси ва сифатини изчил ошиши шунингдек 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш борасида иштирокчиларга атрофлича маълумот берилди.

DSC02083.JPGШунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан тухталиб, мазкур сиёсий жараённи ҳар томонлама юксак савияда ташкил этиш ва кўтаринки руҳда ўтказиш борасида Марказий сайлов комиссияси раҳбарлигида қатор ташкилий ишлар амалга оширилаётганлиги, хусусан, куни кеча Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан Президент сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари раиси ва уларнинг шахсий таркиби тасдиқланганлиги, мамлакатимизда фаолият юритаётган тўртта сиёсий партия томонидан номзодлар кўрсатилганлиги айтиб ўтилди.

Шу ўринда Ўзбекистонда Президентлик институтининг ривожланиш тенденцияси, ушбу институтнинг ҳуқуқий мақомини ислоҳ этиш йўлида амалга оширилган конституциявий янгиланишлар ҳамда жаҳонда давлат бошқарувининг кенг тарқалган шакли сифатида унинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Семинарларда адлия бошқармаси ҳамда ўқитувчилар томонидан ушбу мавзу бўйича фикр мулоҳазалар юритилди ҳамда иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарилди.