Yangiliklar
Адлия вазирлигида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти ва амалиётда қўлланилиши мавзуида анжуман ташкил этилди. Унда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралардан вакиллар, соҳага дахлдор мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан Миришкор туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ижросига бағишланган семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда адлия органлари ва муассасалари томонидан қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида 2014 йил давомида амалга оширилган ишлар якуни ва жорий йилда қилиниши лозим бўлган вазифалар атрофлича муҳокама этилди.
Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан Нишон туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан 2014 йил 26 декабрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан семинар ўтказилди. Йиғилишдатуманҳокимлиги, корхоналар, ташкилотлар, таълим муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, вилоят прокуратураси ҳамда касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вакиллари иштирок этди.