Янгиликлар
Янги қонунлар моҳияти
Фарғона вилоят Адлия бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ҳамкорлигида вилоятдаги барча туман (шаҳар) ФҲДЁ органлари мудиралари ва паспорт бўлинмалари ходимлари иштирокида семинар ташкил этилди.
Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан Миришкор туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ижросига бағишланган семинар ўтказилди.
Унда туманҳокими ўринбосари, Қашқадарё вилоят савдо-саноат палатаси, туман ДСИ, туман ИИБ, “Камолот” ЁИҲ Миришкор тумани кенгаши, тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, тумандаги тижорат банклари масъул ходимлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.
Йиғилишда Адлия бошқармасининг Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими масъул ходими С.Шамсиддинов томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда бошқарманинг Ҳуқуқий экспертиза ва қонун ҳужжатларини туркумлаш шўъбаси катта маслаҳатчиси А.Пирматов томонидан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни мазмун моҳияти юзасидан тушунтиришлар беришди.
Семинарда адлия бошқармаси ҳамда бошқа ташкилот ва корхоналар томонидан амалиётда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича фикр мулоҳазалар юритилди ҳамда иштирокчиларнинг саволларига адлия бошқармасининг масъул ходимлари томонидан батафсил жавоблар берилди.