Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Мурожаатлар доимо эътиборда


DSC02083.JPGҚашқадарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан Нишон туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан 2014 йил 26 декабрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан семинар ўтказилди. Йиғилишдатуманҳокимлиги, корхоналар, ташкилотлар, таълим муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, вилоят прокуратураси ҳамда касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вакиллари иштирок этди.

DSC02083.JPGТадбирда адлия бошқармаси масъул ходими томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ҳамда уларни кўриб чиқиш, мурожаатлар тўғрисидаги қонун хужжатларини бузганлик учун жавобгарликлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Семинарда вилоят прокуратураси, адлия бошқармаси ҳамда бошқа ташкилот ва корхоналар томонидан амалиётда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича фикр мулоҳазалар юритилди ҳамда иштирокчиларнинг саволларига адлия бошқармасининг масъул ходимлари томонидан батафсил жавоб ва таклифлар билдирилди.