Yangiliklar
Адлия органлари ва муассасалари ходимларининг малакасини ва билим кўникмаларини ошириш мақсадида ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари бошқармада “Ҳуқуқий билимлар” ўқув машғулотлари режа асосида ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, уларнинг жадал ривожланиши йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб ўз фаолиятини бошлади. Бўлиб ўтаётган қатор учрашувлар доирасида марказларни ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда энг қулай ва осон иш механизмларни жорий этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.