Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

“Ягона дарча” марказлари амалда


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш,1.jpg уларнинг жадал ривожланиши йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб ўз фаолиятини бошлади. Бўлиб ўтаётган қатор учрашувлар доирасида марказларни ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда энг қулай ва осон иш механизмларни жорий этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоятда “Ягона дарча” марказлари орқали давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда ҳуқуқни муҳофаза этувчи ва назорат органлари ходимлари, манфаатдор ташкилотлар вакиллари, вилоятнинг бир гуруҳ тадбиркорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Анжуманда таъкидланганидек, мазкур марказлар шаҳар, туман ҳокимликлари ҳузурида мавжуд бўлган 193 та тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш бўйича инспекциялар негизида яратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бир қатор манфаатдор идоралар томонидан ушбу масалаларни ҳал этувчи ҳуқуқий-меъёрий база яратилди. Бунда “Ягона дарча” марказлари самарали хизмат кўрсатиш учун тегишли тартибда жихозланди, керакли мутахассислар билан таъминланди. Эндиликда бир қатор давлат хизматлари фақат “Ягона дарча” марказлари орқали амалга оширилиши тадбиркорларнинг ортиқча оворагарчилигини олдини олиб, вақтини тежаши марказнинг энг муҳим имконияти саналади. Бу орқали махсус давлат хизматлари рўйхатида белгиланган хизматларни кўрсатиш ва тегишли аризаларни кўриб чиқишда давлат идораларининг мижозлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишини таъқиқлаш, шу билан бирга “Ягона дарча” марказлари орқали ариза юборишда ҳудуд ва бошқа сабаблар туфайли юзага келувчи чекловларни бартараф этиш масалаларига катта эътибор қаратилди.

1.jpgШунингдек, тадбиркорлар учун “Ягона дарча” марказларининг иш тартиби ниҳоятда содда бўлиши кўзда тутилиб, бу бўйича марказларда электрон навбат тизими жорий этилгани, тегишли аризалар марказнинг масъул ходими – оператори томонидан кўриб чиқилиши тартибининг белгилаб берилгани, оператор мижозни қабул қилиб, лозим бўлса тегишли ҳужжатларни тўлдиришга ёрдам бериши ва унинг аризасини рўйхатга қуйиши ҳақида сўз юритилди. Кейинги босқичда ариза автоматик равишда тегишли давлат идораси, муассасасига йўналтирилиши ва аризага жавоб ҳам шу марказнинг ўзида тақдим этилиши натижасида аризачи керакли давлат идорасига тўғридан-тўғри мурожаат қилиши эҳтиёжи қолмаслиги ҳам таъкидланиб ўтилди.

Ишчанлик, жонли мулоқот асосида ўтган анжуманда тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга Адлия вазирлиги ва адлия бошқармаси масъул ходимлари ва фаолияти “Ягона дарча” марказлари билан боғлиқ ташкилот ва муассасаларнинг тажрибали мутахассислари жавоб бердилар.