Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар


Адлия органлари ва муассасалари ходимларининг малакасини ва билим кўникмаларини ошириш мақсадида ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари бошқармада “Ҳуқуқий билимлар” ўқув машғулотлари режа асосида ўтказиб келинмоқда.1.jpg

Жумладан, вилоят Давлат Солиқ бошқармаси ходимлари томонидан “Солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар” мавзуда ўқув машғулоти ўтказилди. Машғулотда бошқарма аппарати ходимлари иштирок этди.

Вилоят Давлат Солиқ бошқармаси ходимлари томонидан Мамлакатимизда олиб борилаётган солиқ сиёсатидаги ислоҳотлар натижасида ялпи ички маҳсулотга нисбатан солиқ юки кейинги йигирма йилда (1995 йилда 41,2%) икки баробардан ортиқ камайиб, 2015 йилла 20.0% ташкил қилиши, биргина вилоятда 2015 йилда фаолият юритаётган хўжалик субъектларининг ҳар 5 тасидан биттаси ёки 3973 таси жами 233,5 млрд. сўмлик солиқ имтиёзидан фойдаланишгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

1.jpgШунингдек, Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилдаги асосий йўналишларидан келиб чиқиб, “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Президентимизнинг 2015 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсатгичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлиги, мазкур ҳужжатларда ҳам солиқ юкини янада камайтиришга, солиқ солиш механизмини соддалаштиришга ҳамда солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Шунингдек, ўқув машғулотда вилоят Давлат Солиқ бошқармаси ходимлари томонида бошқарманинг аппарати ходимларининг саволларига батафсил жавоб берилди.