Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

16
Ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Қарши шаҳрида Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Унда воҳада фаолият кўрсатаётган 170 дан ортиқ корхона юзлаб турдаги маҳсулотлари билан иштирок этди.

10
Соҳибқироннинг адолат ва ҳақиқат ғоялари

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тошкент давлат юридик институти томонидан “Амир Темур сиёсий-ҳуқуқий қарашларининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда тутган ўрни ва аҳамияти” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.

09
Янги муҳташам бино

Мустақиллик йилларида ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги руҳида тарбиялашда оила институтининг ролига устувор вазифалардан бири сифатида қаралмоқда. Юртбошимиз томонидан жорий йилнинг “Обод турмуш йили” деб эълон қилиниши бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтирди.

04
Ҳуқуқий тарғиботнинг ўрни ва аҳамияти

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш идоралараро Кенгаши томонидан давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирокида “Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ҳуқуқий тарғиботнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

02
Ёш ҳуқуқшунослар: ғолиблар аниқланди

“Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” Миллий Дастури асосида, мамлакатимиздаги юридик соҳага ихтисослашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг эркин фикрлаш ва нутқ маданиятини ўстириш, улар орасида иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва рағбатлантириш ҳамда “Обод турмуш йили”га бағишлаб, Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “Микрокредитбанк” ОАТБ ҳамкорлигида “Ёш ҳуқуқшунослар” кўрик танловининг Республика босқичи ўтказилди.

01
Экспертиза самарадорли – муҳим жараён

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати, Олий суди, Олий хўжалик суди, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат божхона қўмиталари ҳамкорлигида тасдиқланган тадбирлар режасига асосан, Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари ва судьялар иштирокидасуд экспертизасининг имкониятларидан кенгроқ фойдаланишни таъминлаш мақсадида “Дастлабки тергов ва судлов жараёнида экспертиза ўтказишнинг долзарб масалалари” мавзуида идоралараро минтақавий семинар ташкил этилди.

20
Н а в р ў з муборак!

Адлия органлари ва муассасалари жамоаси халқимизни гўзал юртимизга ажиб файз ҳамда тароват бахш этаётган яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўзи олам билан самимий муборакбод этади.

20
Фермерлар учун ўқув-семинарлар

Қашқадарё вилоятида Президентимизнинг 2012 йил 22 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга бағишланган минтақавий ўқув-семинарлари бўлиб ўтмоқда.

14
Тадбиркорлик – барқарор даромад манбаи

Президентимиз Ислом Каримов 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида аҳоли даромадлари таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромад ҳажми барқарор ўсиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

12
Оила – муқаддас даргоҳ

Қарши шаҳар “Никоҳ уйи” туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими, МФЙ билан ҳамкорликда Қарши шаҳридаги 19-ўрта умумтаълим мактабида 2013 йил “Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида “Оила - муқаддас даргоҳ” мавзусида семинар ўтказилди.