Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Оила – муқаддас даргоҳ


Қарши шаҳар “Никоҳ уйи” туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими, МФЙ билан ҳамкорликда Қарши шаҳридаги 19-ўрта умумтаълим мактабида 2013 йил “Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида “Оила - муқаддас даргоҳ” мавзусида семинар ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад - оила институтини мустаҳкамлаш ва уни ривожлантириш ҳамда нуфузини ошириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кўпгина ишлар юзасидан батафсил маълумот беришдан иборат эди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, оила институтини мустаҳкамлаш ва уни янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг жамият ҳаётидаги нуфузини ошириш шунингдек, оилада эркак кишининг рўзғор ишларини юритишдаги роли ва аёлнинг болалар тарбиясидаги ўрни борасида, шунингдек, яқин қариндошлар ўртасида тузиладиган никоҳни ҳамда эрта никоҳнинг олдини олиш, бунинг натижасида келиб чиқадиган салбий оқибатлар юзасидан фикр алмашдилар. Шу билан бирга, фарзандлар тарбияси, дунёқарашини юксалтириш ва уларни маънавий-маърифий фаоллигини янада ошириш борасида ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар.

Шунингдек, тадбирда адлия органлари томонидан никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар, тиббий кўрикнинг оилалар мустаҳкамлигида тутган ўрни ҳақида ҳам атрофлича фикр юритилди ва савол-жавобларда фаол иштирок этган ўқувчи-ёшларга эсдалик совғалари топширилди.