Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

04
Ўқув амалий семинар

Адлия вазирлигида ҳужжатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси амалиёти, фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини кўриб чиқиш, шунингдек бошқарув жараёнини автоматлаштирилишини таъминлаш учун замонавий ахборот тизимлари ва дастурий таъминот воситаларини қўллаш масалаларига бағишланган ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

30
Ҳар бир мурожаат эътиборда

Давлатимиз томонидан аҳолига қулай ва сифатли ҳизмат кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш қонун ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган.

26
Навбатдаги матбуот анжумани

Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси ижроси юзасидан, Адлия вазирлиги томонидан “Қонун ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишдаги фаолият” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

23
Изчил ҳамкорликни кенгайтириш

Адлия вазирлиги тизимидаги Тошкент давлат юридик университети талабаларининг ота-оналари билан 2013-2014 ўқув йили якунига бағишланган учрашув ташкил этилди.

16
Инсон ҳуқуқлари муқаддас

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2014 йил 25 февральдаги 854-II сонли қарори билан Халқаро ишлар ва парламентларо алоқалар алоқалар Қўмитаси томонидан амалга оширилиши белгиланган “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ ва шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматини камситувчи турларига қарши Конвенцияси нормаларининг Қашқадарё вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ижро этилишини назорат-таҳлил тадбири тартибида ўрганиш” юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

16
Норма ижодкорлигида янги талаблар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг масъул ходимлари иштирокида вазирлик ва идораларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини амалга киритганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган янги ўзгартириш ва қўшимчаларга бағишланган анжуман ташкил этилди.

09
Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

Адлия вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида “Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.

06
Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ҳимояси

Мамлакатимизда хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини жорий этиш, уларга юртимизда эркин фаолият юритишлари учун қулай имтиёз ва преференциялар бериш, умуман, инвестициявий муҳитни янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

05
Миллий қадриятлар асоси

Қарши давлат университети талабалари иштирокида адлия бошқармаси томонидан талаба ёшлар ўртасида диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш, миссионерлик, прозилитезм ва одам савдосига қарши кураш ҳамда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган “Биз доимо огоҳмиз” рукни остида “Оммавий маданият ва миллий қадрият” мавзусида ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таъминлашга доир қонун хужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш борасида тадбир булиб ўтди.

05
Конституциявий ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим модда-ларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси-нинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуниижроси юзасидан Қарши шаҳридаги анфитеатрда йиғилиш бўлиб ўтди.