Янгиликлар
Конституциявий ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари
“Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим модда-ларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси-нинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуниижроси юзасидан Қарши шаҳридаги анфитеатрда йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда мазкур Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан Конституциясининг айрим моддаларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳарбий прокуратура ва адлия бошқармаси ходимлари томонидан маърузалар қилинди.
Шунингдек, иштирокчилага сиёсий ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳот-ларнинг мазмун-моҳиятини тўлақонли тушунтириш, аҳолини ушбу жараёнларга кенг жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр мулоҳазалар билдирилди.
Йиғилишда вилоят адлия бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят матбуот бошқармаси, ҳамда вилоятдаги барча ҳарбий қисм сержантлари иштирок этишди.