Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Инсон ҳуқуқлари муқаддас


DSC02083.JPGҚашқадарё вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2014 йил 25 февральдаги 854-II сонли қарори билан Халқаро ишлар ва парламентларо алоқалар алоқалар Қўмитаси томонидан амалга оширилиши белгиланган “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ ва шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматини камситувчи турларига қарши Конвенцияси нормаларининг Қашқадарё вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ижро этилишини назорат-таҳлил тадбири тартибида ўрганиш” юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

DSC02083.JPGМазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси алқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қумитаси аъзоси З.Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси муқаддимаси ҳамда 26-моддаси 2-қисмида эътироф этилганидек инсон ҳуқуқлари, давлат суверенитети ғояларига халқимизнинг содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умуэътироф этилган қоидалари устунлигини, шунингдек ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шавфқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслигини тан олган ҳолда, мазкур Конвенция 1995 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис томонидан ратификация қилинганлиги ҳамда тадбирни самарали ўтказиш бўйича Қўмита томонидан ишчи гуруҳ тузилганги ва ишчи гуруҳ таркиби Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди вакиллари томонидан шакллантирилгангини таъкидлаб ўтди.