Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

10
Янги қонун ҳужжатлари мазмуни тушунтирилди

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят “Олтин воҳа” радиоси орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил
19 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сон Фармони мазмун-моҳияти юзасидан интервью берилди.

09
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси қуйидаги бўш иш ўринлар тўғрисида танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади.

Қарши туман адлия бўлими ҳузиридаги давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш маркази:
- Марказ бошлиғи (1 та штат);
- етакчи юрисконсульт (2 та штат)
Марказ ходими лавозимига қуйиладиган талаблар:

09
Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-5 июнь кунлари амалга ошираладиган кунлик режа жадвали

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан жорий йилнинг 1-5 июнь кунлари давомида Қашқадарё вилоят ҳокимининг “Шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ва багаж ташиш ҳақини тўлаш тарифларини белгилаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, вилоят ҳокимлигига тегишли хулоса юборилди.

09
Ишсиз деб эътироф этилган шахслар ва уларга давлат томонидан бериладиган имтиёзлар.

1.    Савол: Кимлар ишсиз деб ҳисобланади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунига кўра, 16 ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва улар томонидан иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли шахслар ишсиз деб эътироф этилади. Маҳаллий меҳнат органида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб 10 кун ичида ўзларига таклиф қилинган мақбул келадиган ишни 2 марта рад қилган шахслар иш қидираётган деб эътироф этилмайди ва таклиф қилинган ишни рад этган пайтдан бошлаб 30 календарь кун ўтгандан кейингина ишсиз сифатида такроран рўйхатга олиниш ҳуқуқига эгадир.

09
Утилизация йиғими жорий этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил
2 июнь куни “Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида” қарори қабул қилинди.

09
Адлия органлари янги вазифалар юклатилди

Ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан норма ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, фуқароларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш борасида адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш, шунингдек, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сон Фармони қабул қилинди.

08
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан жорий йилнинг 1-5 июнь кунлари амалга оширган ишлари юзасидан маълумот

Вилоят адлия бошқармаси томонидан халқ депутатлари орқали аҳолини қонунчиликдаги янгиликлардан мунтазам равишда хабардор қилиб бориш, шунингдек Халқ депутатлари вилоят, туман шаҳар кенгашлари ва унинг доимий комиссиялари билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш, депутатларга қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилишда ва бошқа йўналишларда ҳуқуқий жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида бешта сиёсий партия ҳамкорлигида режа жадвал ишлаб чиқилди.

08
Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан ўтган ҳафта давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги низомга асосан рўйхатдан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат реестрини юритиш, нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларига, устав фаолиятига, таъсис ҳужжатларига, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон халқ демократик партияси Қарши шаҳар ташкилотини 2020 йил 1 июнда 723-сон реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилди. Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси “Ўзгеобурғунефтгаз” АК бирлашган касаба уюшмасининг 2019 йил 2 декабрдаги ихтиёрий тугатиш юзасидан мурожаатига асосан 2020 йил
1 июнь куни давлат реестрига тегишли ёзувлар киритилди.

08
Коррупция – глобал иллат

Дунё миқёсида барча давлатларни ташвишга солаётган, ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан бири - Коррупциядир

05
Тузилган шартномалар рўйхати

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилган давлат харидлари тўғрисида маълумот